1

Uzbekistan Airways бугун бир қатор халқаро ва маҳаллий рейслар кечиктирилишини маълум қилди (рўйхат)

ЖАМИЯТ 26.11.2022, 11:32
Uzbekistan Airways бугун бир қатор халқаро ва маҳаллий рейслар кечиктирилишини маълум қилди (рўйхат)

Бугун, 2022 йил 26 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортининг ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways'нинг бир қатор рейсларида ўзгариш бўлмоқда. 

Жумладан, HY-051 Тошкент – Урганч, HY-011 Тошкент – Нукус, HY-603 Тошкент – Москва, HY-271 Тошкент – Истанбул, HY-779 Тошкент – Бишкек, HY-333 Тошкент – Дубай, HY-5311 Тошкент – Жидда, HY-231 Тошкент – Франкфурт, HY-031 Нукус – Мўйноқ рейслари мажбурий кечиктирилади.

HY-081 Тошкент – Фарғона, HY-9685 Тошкент – Сочи, HY-341 Тошкент – Шарм-эл-Шайх ва HY-717 Тошкент – Душанбе ўз йўналиши бўйича жўнаб кетди.

HY-052 Урганч-Тошкент, HY-012 Нукус-Тошкент, HY-718 Душанбе-Тошкент, HY-604 Москва – Тошкент, HY-272 Истанбул-Тошкент, HY-780 Бишкек-Тошкент, HY-334 Дубай-Тошкент, HY-342 Шарм-эл-Шайх-Тошкент, HY-5312 Жидда-Тошкент, HY-232 Франкфурт-Тошкент, HY-032 Мўйноқ-Нукус кечикиб билан амалга оширилади.

Бундан ташқари, режалаштирилган HY-048/HY-047 Самарқанд – Наманган – Самарқанд ва HY-275/HY-276 Самарқанд – Истанбул – Самарқанд қатновлари ҳам кечикиб амалга оширилади.

“Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтиб, келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўрайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1