Илон Маск АҚШ президентлигига кимнинг номзодини қўллаб-қувватлашини эълон қилди

ДУНЁ 26.11.2022, 12:17
Илон Маск АҚШ президентлигига кимнинг номзодини қўллаб-қувватлашини эълон қилди

Илон Маск Флорида штати губернатори Рой Десантис номзодини 2024 йилги президентлик сайловида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда тадбиркор Twitter саҳифасида ёзиб қолдирди, дея хабар қилди "zamon.uz".

Маск Десантисни қўллаб қувватлайсизми, деган саволга ижобий жавоб берган. Флорида губернатори ҳозирча сайловда иштирок этишини маълум қилмаган бўлса-да, бундан аввал собиқ президент Дональд Трамп у билан рақобатлашиши эҳтимолини истисно этмаганди.

Ноябрь бошида Илон Маск шу йилга қадар фақат демократларга овоз бериб келганини таъкидлаганди.

Бундан олдин машҳур репер Канье Уэст президентликка номзодини илгари суришини эълон қилганди. У ҳатто Трамп билан учрашиб, унга вице-президентликни таклиф қилди. Айрим манбаларга кўра, собиқ президент Уэстга бу таклифдан сўнг бақириб берган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+11.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11342.59
USD 25.53
12212.57
EUR -156.98
160.74
RUB -0.21
1