1

Ўзбек адиби Қўчқор Норқобил "Москванинг олтин қалами" мукофотини қўлга киритди

ЖАМИЯТ 26.11.2022, 15:15
Ўзбек адиби Қўчқор Норқобил "Москванинг олтин қалами" мукофотини қўлга киритди

Ўзбек адиби Қўчқор Норқобил "Москванинг олтин қалами" ("Золотое перо Москвы") 2- Халқаро фестивалида наср йўналиши бўйича ўтказилган танловда биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

"Москванинг олтин қалами" (Золотое перо Москвы) 2-Халқаро фестивали 18 ноябридан 20 ноябрига қадар бўлиб ўтди. Лойиҳа онлайн ўтказилишига қарамай, нафақат ёзувчилар, балки китобхонлар учун ҳам йилнинг асосий адабий воқеаларидан бирига айланди.

Фестивалнинг «Наср» номинацияси бўйича 9 нафар иштирокчи ғолиб бўлган. Ўзбек адибининг "Москванинг олтин қалами" учун ҳайъат аъзолари томонидан "Актёрнинг севгиси" ҳикояси алоҳида эътироф этилди.

Маълумот учун, адиб "Дарё ортидаги йиғи" (1994), "Ўн саккизга кирмаган мен бор" (2002), "Кулиб тур, азизим" (2005), "Қуёшни ким уйғотади?" сингари насрий ҳамда "Хосиятли дунё" (1992), "Кафтимдаги қизғалдоқ" (1993) шеърий тўпламларини ёзган.

Шунингдек, А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов, С. Есенин, Е. Евтушенко каби шоирларнинг насрий асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Қўчқор Норқобил Россия Давлат Думаси Жамоатчилик палатаси ҳамда Россия Халқаро ёзувчилар уюшмаси томонидан "Муқаддас Анна" ("Святая Анна") ордени ва бошқа кўплаб халқаро мукофотларга ҳам сазовор бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1