Астанада Тоқаевнинг қайта сайланиши ортидан намойишлар авж олиб кетди(видео)

ДУНЁ 27.11.2022, 09:02
Астанада Тоқаевнинг қайта сайланиши ортидан намойишлар авж олиб кетди(видео)

Астанада Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон президенти этиб қайта сайланганидан кейин норозилик намойишлари бошланди, деб хабар бермоқда БАСЕ. 

Маълум қилинишича, республика пойтахтида намойишга чиққанларни ҳибсга олишлар бошланган. Маҳаллий ҳокимият интернетни ўчириб қўйган. Бир соат ўтгач, Интернетга кириш пайдо бўлган. 

Одамлар ўз қариндошларининг қаердалиги ва нима бўлаётганини била олмаяпти, дейилади хабарларда.

Намойишчилар қозоғистонлик тадбиркор Маратнинг тарафдорлари эканлиги қай этилмоқда. Улар Остона марказига қараб маҳаллий савдо марказларидан бири яқинидаги митингга чиқишган.

Аввалроқ Токаев Қозоғистондаги навбатдан ташқари президентлик сайловларида ғалаба қозонгач, қасамёд қилгани хабар қилинганди. Қайта сайланган давлат раҳбари ўз лавозимига киришди. Маросим Остонадаги Мустақиллик саройида бўлиб ўтиши маълум қилинганди. Сайловда Токаев 81,31 фоиз овоз олди. Сайловчиларнинг 69,44 фоизи иштирок этди. Овоз бериш 20 ноябрь куни бўлиб ўтди.

Президент лавозимига киришгач, Токаев Россия, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик Қозоғистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан эканини айтди. У давлат бундан буён ҳам мутаносиб ва   конструктив ташқи сиёсат олиб боришини таъкидлади. Ҳукуматнинг ҳаракатлари миллий манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган бўлади, деди сиёсатчи. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1