Россия Федерал мажлиси Давлат Думаси Раиси Ўзбекистонга келди

ЖАМИЯТ 27.11.2022, 21:41
Россия Федерал мажлиси Давлат Думаси Раиси Ўзбекистонга келди

Россия Федерал мажлиси Давлат Думаси Раиси бугун, Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. “Самарқанд халқаро аэропорти”да юқори мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов кутиб олди.

Маълум қилинишича, дастлаб В.Володин бошчилигидаги делегация аъзолари Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов ҳамроҳлигида “Ҳазрат Ҳизр” мажмуасида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Меҳмонлар кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовар жойларида бўлишди. Самарқанддаги тарихий ва маҳобатли бинолар уларда катта таассурот қолдирган.

Шунингдек, делегация аъзолари “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази, “Боқий шаҳар” мажмуасида ҳам бўлишди. Янги марказдаги биноларда Буюк ипак йўли даврига оид тарихий манзаралар акс эттирилгани, айниқса, ҳар қандай сайёҳни қадимий афсоналар оламига, тарихий обидалар дунёсига олиб кирадиган том маънодаги ноёб лойиҳа — “Боқий шаҳар” меъморий ансамбли меҳмонларнинг ҳайратига сабаб бўлди.

Шу билан делегация аъзолари Самарқандга ташрифини якунлаб Тошкетга учиб келди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+3.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11350.18
USD 7.59
12157.18
EUR -55.39
160.05
RUB -0.69
1