1

Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади

ЖАМИЯТ 28.11.2022, 08:54
Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, айрим жойларда қорга айланиши мумкин) бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-14° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1