"Давлатнинг ҳақиқий ватанпарвар инсони эди..." Ўзбекистон ТИВ Беларусь ташқи ишлар вазирининг бевақт вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

СИЁСАТ 28.11.2022, 10:18
"Давлатнинг ҳақиқий ватанпарвар инсони эди..." Ўзбекистон ТИВ Беларусь ташқи ишлар вазирининг бевақт вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Аввал хабар қилганимиздек, 26 ноябрь куни Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей вафот этди. Ўзбекистон ТИВ Владимир Макей вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. 

"Беларусь Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Владимирович Макейнинг бевақт вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Владимир Владимирович моҳир ва тажрибали дипломат, ўз соҳасининг устаси ва Беларуснинг ҳақиқий ватанпарвар инсони эди.

Унинг кўп қиррали Ўзбекистон-Беларусь муносабатларини ривожлантиришга бўлган самимий интилиши алоҳида эътиборга молик. Айниқса, сўнгги йилларда у Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди.  

В.Макей ўзидан ижобий ва ёрқин хотиралар қолдирди. Владимир Владимирович Макейнинг ҳамкасблари, яқинлари ва дўстларига ҳамдардлик ва далда сўзларимизни билдирамиз", - дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1