1

⚡️ Хоразмда ички ишлар ходими ИИБ биносида ўзини отиб ўлдирди

ЖИНОЯТ 28.11.2022, 10:24
⚡️ Хоразмда ички ишлар ходими ИИБ биносида ўзини отиб ўлдирди

Жорий йил 26 ноябрь куни Хоразм вилояти Янгиариқ туманида ИИБ ходими У.Р. туман ИИБ биносида хизмат қуроли орқали ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти прокуратураси хабар бермоқда. 

Дастлабки маълумотларга кўра, У.Р.нинг ўз жонига қасд қилишига оилавий келишмовчилик оқибатида келиб чиққан руҳий сиқилиш сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан Янгиариқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1