Ўзбекистонда кунлик касалланишлар сони кетма-кет учинчи кун ошди, сўнгги суткада яна 140 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 2022 йил 27 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 137 нафарни ташкил этган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-1 нафари Андижон вилоятида,
-7 нафари Бухоро вилоятида,
-4 нафари Жиззах вилоятида,
-12 нафари Наманган вилоятида,
-15 нафари Самарқанд вилоятида,
-2 нафари Фарғона вилоятида,
-1 нафари Хоразм вилоятида,
-14 нафари Тошкент вилоятида,
-81 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.






