АсосийJamiyat

⚡️ Нукус воқеаларида айбланаётганлар орасида ИИБ мулозими ҳам бор

'⚡️ Нукус воқеаларида айбланаётганлар орасида ИИБ мулозими ҳам бор'ning rasmi

Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси бўлими бошлиғи Полат Шамшетов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган қилмиш — оммавий тартибсизликлар содир этганликда айбланмоқда. Бу ҳақда айни пайтда 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан Бухорода бўлиб ўтаётган очиқ суд мажлисида маълум қилинди. 

Суд жараёнида иштирокчиларининг исмлари бирма-бир эълон қилинди. Аввалига асосий айбланувчилар - Даулетмурат Тажимуратов, Азамат Турданов ва Лолагул Каллихоноваларнинг исмлари тилга олинди.

Шунингдек, маълум қилинишича, айблов хулосасига  кўра Нукус шаҳридаги тартибсизликлар натижасида 6 млрд. 681 млн. 247 минг 508 сўм моддий зарар етказилган.

Суд жараёни қорақалпоқ тилида олиб борилмоқда ва давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, судда 22 кишига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар