1

Ўзбекистонда қиш ўз вақтида бошланади! "Ўзгидромет" ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди

ЖАМИЯТ 28.11.2022, 13:37
Ўзбекистонда қиш ўз вақтида бошланади! "Ўзгидромет" ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Ўзбекистонда куз фаслининг охирги кунлари салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан кузатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарида қайд этилди. 

Маълум қилинишича, бугун республика бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Қолган ҳудудларда эса туман тушиши сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 12-17даража илиқни, шимолда 0-5 даража илиқни ташкил этади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди.

Сешанба ва чоршанба кунлари шимолий ҳудудлардан ташқари Ўзбекистоннинг қолган барча ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. 29 ноябрда айрим жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ушбу кунларда ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқни ташкил этади.

Ўзбекистонда қиш ўз вақтида бошланади. 1 декабрга ўтар кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ бўлади, кундузи 2-7даража илиқдан ошмайди.

2 декабарда Ўзбекистон ҳудудида кам булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси -5 даража совуқгача, кундузи 0-5 даража илиқгача пасаяди.

29 ноябрь – 1 декабрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик вақти-вақти билан кучли бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1