1

Қашқадарёда юкхонасига йўловчилар миндирилган "Labo" ҳалокатга учради. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, беш киши шифохонага ётқизилди

ЖАМИЯТ 28.11.2022, 16:24
Қашқадарёда юкхонасига йўловчилар миндирилган "Labo" ҳалокатга учради. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, беш киши шифохонага ётқизилди

Қашқадарёда йўловчиларни ортиб олган юк машинаси ҳалокатга учради. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, беш киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Ҳалокат 12 ноябрь куни соат 9:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, Тошли МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-87 автомобиль йўлининг 46-километрида содир бўлган. 1986 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Ш. "Labo" русумли автомобилнинг юкхонасига йўловчиларни миндириб ҳаракатланаётган вақтда ёқилғиси тугаб транспорт воситаси секинлашган. 

Ҳайдовчи автомобилни йўл четига олиб чиқаётган вақтда ортидан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Ғ.Т. "Isuzu" русумли автомобилда йўл четига ҳаракатланаётган "Labo"нинг айнан одамлар миниб олган қисмига қаттиқ зарб билан тўқнашган ва иккала юк автомобиллари йўл четига ағдарилган.

ЙТҲ натижасида, "Labo" автомобилининг юкхонасида бўлган икки нафар йўловчилар оғир тан жароғатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, беш нафар йўловчилар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-модда 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1