1

“Чуқурсой” божхона постида салкам 23 млрд сўмлик ҳуқуқбузарлик ҳолатларига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 28.11.2022, 16:44
“Чуқурсой” божхона постида салкам 23 млрд сўмлик ҳуқуқбузарлик ҳолатларига чек қўйилди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Чуқурсой” божхона постида навбатдаги қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда "Darakchi.uz"га бошқарма Матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, сиз тасвирларда кўриб турган хориждан келтирилган мана бу транспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилади.

Экрин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган божхона юк декларацияси, унга тегишли ҳужжатлар ва транспорт воситаси кўрикдан ўтказилганида, ҳужжатларда мазкур транспорт воситаси 2015 йилда ишлаб чиқарилган дея кўрсатилган бўлсада, бироқ олиб борилган текширувлар ҳамда ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, мазкур транспорт воситаси 2014 йилда ишлаб чиқарилганлиги тасдиқланди. 

Натижада, божхона расмийлаштирувида ушбу транспорт воситасига нисбатан қўлланилган 515 млн. сўмлик имтиёзлар бекор қилинди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2025 йил 1 январга қадар юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган белгиланган турдаги транспорт воситаларини импорт қилишда божхона божи, утилизация ҳамда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғимлар ноль ставкада қўлланилади.

Юқоридаги ҳолатда транспорт воситаси эгаси уддабуронлик билан божхона тўловларини тўлашдан қочишга уринган.

Навбатдаги ҳолатда, хориждан юк контейнеридакелтирилган ва божхона расмийлаштирувида давомида автоматик тарзда “қизил” йўлакка йўналтирилган                     2 турдаги синтетик ва тўқимачилик матотоварлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада ўтказилган божхона кўригида давомида салкам 6.5 тонна матолар ҳужжатларда кўрсатилмаганлиги, шунингдек божхона юк декларациясида кўрсатилганидан ортиқча миқдорда эканлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур товарларнинг умумий қиймати 1,8 млрд. сўмни ташкил этмоқда.

Агарда тадбиркор мазкур товарларни қонуний йўл орқали олиб кирганида 160 млн. сўм миқдорида божхона тўловлари давлат бюджетига ундирилар эди.

  Навбатдаги ҳолатда эса, хориждан келтирилганюклар божхона кўригидан ўтказилганида, юк контейнерида ҳужжатларда қайд этилмаган 13 турдаги тиббий техника буюмлари борлиги аниқланди.

Мазкур товарларнинг қиймати 1 млрд. 633 млн. сўмни ташкил этади.

Статистик маълумотларга кўра, “Чуқурсой” божхона пости ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 434 та ҳолатда 22 млрд.  866 млн. сўмлик товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний олиб киришлишига чек қўйилган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1