1

Украина қурол ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида ўйлай бошлади

ДУНЁ 29.11.2022, 13:30
Украина қурол ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида ўйлай бошлади

Айрим давлатлар сиёсий сабабларга кўра Украинага етарли миқдорда қурол сотмаяпти. Бу ҳақда "Zamon.uz" Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Politico  нашрига берган интервьюсига таяниб хабар бермоқда.

Дипломат Киевда танклар ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларига катта эҳтиёж борлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, жорий вазиятда қурол етказиб бериш масаласи янада долзарблашган.

“Биз бир фактни тан олишимиз керак: дунёда Украинага зарур нарсаларга эгалик қиладиган давлатлар бор, аммо улар сиёсий сабабларга кўра уни етарли миқдорда сотмаяпти”, – деган ТИВ раҳбари.

 

Вазирнинг фикрича, бу давлатларни кўндиришга кетадиган вақт ўрнига Украинанинг ўзи қурол ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши керак.

Бундан олдин The New York Times  газетаси НАТОнинг кичик давлатларида қурол захиралари тугагани тўғрисида хабар берганди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1