1

Эронлик футболчиларнинг оилаларига мамлакат расмийлари томонидан таҳдид қилинмоқда

ДУНЁ 29.11.2022, 16:12
Эронлик футболчиларнинг оилаларига мамлакат расмийлари томонидан таҳдид қилинмоқда

29-ноябрь куни Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувини АҚШга қарши ўтказади. Эронлик футболчиларнинг яқинлари ўйин олдидан расмийлар томонидан босимга дуч келишди. 

Футболчиларга, агар футболчилар рақибга қарши ўйинда “ўзини муносиб тутмаса”, яқинлари қамалиб, қийноққа солиниши ваъда қилинган. Бу ҳақда манбага таяниб, CNN ёзмоқда.

21 ноябрь куни футбол бўйича Эрон миллий терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Англия терма жамоасига қарши ўйин олдидан давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортган. Давлат мадҳияси янграётган пайтда Эрон терма жамоаси футболчилари сукут сақлашган. Доҳадаги “Халифа” стадиони трибуналаридаги мухлислар футболчиларнинг бу қарорини олқишлар билан кутиб олишган.

CNN телеканали хабарига кўра, давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортгач, футболчилар Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) вакиллари билан учрашувга чақирилган. Таъкидланишича, учрашувда футболчиларга яна мадҳия куйлашдан бош тортса ёки ҳозирда Ислом Республикасида фаол бўлиб ўтаётган сиёсий норозилик ва ҳаракатларни қўллаб-қувватласа, уларнинг оила аъзолари зўравонлик ва қийноқларга дучор бўлиши ваъда қилинган. Шундан сўнг эронлик футболчилар Уэльсга қарши навбатдаги ўйинда давлат мадҳиясини куйлашган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1