АсосийJamiyat

Қашқадарёда 2300 километрдан зиёд автомобиль йўлларига кадастр паспорти тайёрланди

'Қашқадарёда 2300 километрдан зиёд автомобиль йўлларига кадастр паспорти тайёрланди'ning rasmi

Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-73-сонли ва 2022 йил 12 апрелдаги “Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-204-сонли қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 543-сон қарорига мувофиқ, қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармасига қарашли вилоят ҳудудидан ўтган умумфойдаланишда бўлган автомобиль йўллари хатловдан ўтказилиб, уларга кадастр паспортлари тайёрланиб, давлат рўйхатидан ўтказилмоқда.

"Ҳозирга қадар Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан вилоят ҳудудидаги 2 303 километр автомобиль йўли хатловдан ўтказилиб, уларга кадастр паспорти тайёрланиб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди" – дейди Вилоят бошқармасининг Топографик ва картографик хариталарни тайёрлаш сектори бошлиғи Адҳам Қодиров.

Давлат рўйхатидан ўтказилган автомобиль йўллари ҳудудлар кесимида: Қарши шаҳридан 29 км, Чироқчи туманидан 300 км, Деҳқонобод туманидан 173 км, Ғузор туманидан 193км, Касби туманидан 46 км, Китоб туманидан 162 км, Косон туманидан 166 км, Муборак туманидан. 102 км, Яккабоғ туманидан 238 км, Миришкор туманидан 121км, Нишон туманидан 135 км,Қамаши туманидан 293 км, Қарши туманидан 173 км, Шаҳрисабз туманидан 172 километр автомобиль йўллари хатловдан ўтказилган ва белгиланган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказилган.

    Бошқа янгиликлар