1

Эрдўғон: Туркия Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун ҳаракатларини давом эттиради

ДУНЁ 29.11.2022, 19:07
Эрдўғон: Туркия Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун ҳаракатларини давом эттиради

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара Украинадаги можаронинг тинч йўл билан ҳал этилиши учун саъй-ҳаракатларини давом эттиришини айтди. Бу ҳақда у Туркия ҳукумати йиғилишидан сўнг маълум қилган.

Президентнинг таъкидлашича, Туркия Россия ва Украина раҳбарлари билан шахсий учрашувлар ва телефон орқали музокаралар ўтказмоқда. 

"Туркия ҳукумати ўтган ҳафтада бир неча телефон суҳбатлари ўтказди. Бизнинг мақсадимиз Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги можарони тугатиш ва барқарор тинчликка эришишдир, биз бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз”, - деди Эрдўғон.

Аввалроқ Эрдўғон Истанбулдаги чиқиши чоғида Украинадаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилиш имкониятини маълум қилганди.

Унинг фикрича, 22 июль куни Россия Федерацияси, Туркия, Украина ва БМТ иштирокида тузилган ғалла бўйича келишувнинг амалга оширилиши можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1