1

“На сенга, на менга...” Жиззахда ака укасига берилган отхонани ёқиб юборди

ЖАМИЯТ 29.11.2022, 20:34
“На сенга, на менга...” Жиззахда ака укасига берилган отхонани ёқиб юборди

Жиззахлик фуқаро отасига аччиқ қилиб, жаҳл устида хатога йўл қўйди. Бу ҳада Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қангли маҳалла фуқаролар йиғини истиқомат қилувчи С.А туманнинг Нурафшон маҳалласида яшовчи отаси А.Ж.нинг қароридан хафа бўлди. Чунки отаси Ёйилма маҳалласи ҳудудидаги отхонаси ҳамда у ердаги мол-мулкларини укаси А.С.га берганди.

Шундан сўнг, мол-мулк нотўғри тақсимланди, деб ҳисоблаган С.А. “на сенга, на менга” қабилида иш тутиб ,отхонага бензин сепиб, ёқиб юборган. Оқибатда қиймати 102 миллион сўмлик 17 бош той ҳамда бозор нархи 145 миллион 700 минг сўмлик беда ғарами ҳамда отхонанинг том қисми ёниб кетди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1