1

Тошкентда маҳалла раиси нега ногиронни тепган эди? Иш судда кўрилди (видео)

ЖАМИЯТ 29.11.2022, 22:47
Тошкентда маҳалла раиси нега ногиронни тепган эди? Иш судда кўрилди (видео)

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Яккасарой туманидаги “Армуғон” маҳалласи раиси томонидан ногирон фуқаро камситилгани ҳамда калтакланганлиги акс этган видео тарқалганди...

Бугун, 29 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида А. Қ. (1963 йилда туғилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди, дея хабар бермоқда “darakchi.uz” мухбири.

Иш ҳужжатларига кўра, А. Қ. 2022 йил 27 ноябрь куни соат 12:20 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бошлиқ мавзеси “Армуғон” маҳалласи, КХАЙ кўчаси, 9-уй олдида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиб, фуқаро И. П. ни орқа қисмига тепиб, майда безорилик қилган ва ушбу ҳолат интернет тармоғи орқали кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

Судда ҳар икки томон тингланди. 


Суднинг қарори билан А. Қ. га базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкинлиги маълум қилинади. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1