АсосийЖамият

Сурхондарёда Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги қатнашчиси вафот этди

У вилоятда ҳаёт бўлган сўнгги уруш қатнашчиси эди.

'Сурхондарёда Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги қатнашчиси вафот этди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг Темирдарвоза маҳалласида яшаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шоҳимардон Ҳамроев 105 ёшида вафот этди.

Шоҳимардон ота Иккинчи жаҳон уруши йилларида Воронеж, Латвия, Литва ва Эстония ҳудудларида кечган жангларда иштирок этган. У фронт ортида эмас, бевосита қирғинбарот майдонларда Ватан ҳимояси учун курашиб, оғир ва машаққатли синовларни матонат билан енгиб ўтган.

Замондошлари ва яқинлари уни юртга садоқат билан хизмат қилган, бурч ва масъулиятни ҳаётининг мазмунига айлантирган инсон сифатида эслайди.

Уруш тугаганидан сўнг Шоҳимардон Ҳамроев бутун умрини таълим соҳасига бағишлади. Педагогика йўналишида таҳсил олиб, қарийб 40 йил давомида рус тили фани ўқитувчиси сифатида фаолият юритди. Унинг меҳнати ва фидойилиги туфайли юзлаб ёшлар билим ва тарбия олди.

Кўп йиллик самарали меҳнати учун Шоҳимардон Ҳамроев “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Эътиборлиси, Шоҳимардон ота Сурхондарё вилоятида ҳаёт бўлган сўнгги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси эди. Унинг вафоти нафақат вилояти, балки бутун мамлакат жамоатчилиги учун катта йўқотиш бўлди.

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда уйида кўкнори етиштирган фуқаро ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:42

    Тошкентда уйида кўкнори етиштирган фуқаро ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан далилий ашёлар белгиланган тартибда экспертизага юборилган ва ҳозирда қонуний чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.

    'Карвахаль Италияга йўл олиши мумкин — “Интер” асосий даъвогар'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:30

    Карвахаль Италияга йўл олиши мумкин — “Интер” асосий даъвогар

    Унга “Интер” клуби энг жиддий қизиқиш билдирмоқда.

    'Долларнинг курси ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:21

    Долларнинг курси ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Ўзбекистонда 107 нафар ҳайдовчининг жарима балли 12 тадан ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:18

    Ўзбекистонда 107 нафар ҳайдовчининг жарима балли 12 тадан ошди

    Эндиликда ушбу ҳайдовчилар суд қарори асосида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, қайта имтиҳон топширади.

    'Андижонда яширин дори ишлаб чиқариш цехи фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Андижонда яширин дори ишлаб чиқариш цехи фош этилди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Чегараларда ҳар 6 соатда никотин маҳсулотлари мусодара қилинмоқда'ning rasmi

    Жамият 18.05.2026 14:33

    Чегараларда ҳар 6 соатда никотин маҳсулотлари мусодара қилинмоқда

    Кўчаларда, бозорларда ёки ёшлар орасида тез-тез учрайдиган носвой кўпчилик томонидан “зарарсиз одат” сифатида қабул қилинади.