АсосийJamiyat

Наманган аэропорти фаолияти чекланди. Бир қатор рейслар кечиктирилиши кутилмоқда

'Наманган аэропорти фаолияти чекланди. Бир қатор рейслар кечиктирилиши кутилмоқда'ning rasmi

Қалин туман Наманган аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди, Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича. Наманган халқаро аэропортида кўринишнинг ёмонлиги (200 м) — қалин туман туфайли рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча чекланди. Иккита рейс муқобил аэродромларга юборилди.

Хусусан, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Красноярск — Наманган йўналиши бўйича HY9824 рейси маҳаллий вақт билан соат 07:23 да Тошкент аэропортига қўнди. Об-ҳаво яхшиланиши билан Тошкентдан Наманганга, у ердан эса Уфага учиш кутилмоқда.

Red Wings авиакомпаниясининг Екатеринбургдан Наманганга учаётган WZ1127 рейси соат 09:47 да Фарғонага қўнди.

HY9858/073 Уфа — Наманган — Бухоро (тахминий келиш вақти — 14:30), HY74/47 Бухоро — Наманган — Самарқанд (келиш — 19:05), HY48 Самарқанд — Наманган (келиш вақти — 23:00) рейслари ҳам об-ҳаво шароити туфайли кечиктирилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар