1

Ҳиндистонлик инвесторнинг Тошкент шаҳар ҳокимига қўйган айбловлари текширилмоқда

ЖАМИЯТ 01.12.2022, 10:59
Теглар: Minerva city
Ҳиндистонлик инвесторнинг Тошкент шаҳар ҳокимига қўйган айбловлари текширилмоқда

Аввал хабар қилинганидек, "Minerva city" компанияси вакилининг ОАВга берган интервюси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унда Minerva City асосчиси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантаж қилишда айблади. “Ортиқхўжаев менга ёки 100 млн доллар берасан, ёки Lake City лойиҳасидан воз кечасан, деди”, - деган эди у. 

Бош прокуратура "Minerva World of Knowledge" компанияси асосчиси, ҳиндистонлик тадбиркор Мурари Лал Жаланнинг баёнотини текширишни бошлади. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, 29 ноябрь куни Бош прокуратурага Тошкент шаҳар ҳокими номидан ҳиндистонлик тадбиркор Мурари Лал Жаланнинг баёнотига ҳуқуқий баҳо бериш ва натижаси бўйича қонуний чора кўриш ҳақида хат келиб тушган. Шу асосда Бош прокуратура томонидан текшириш ишлари олиб борилмокда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1