1

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида хорижликлар билан турмуш қуриш кўп экани маълум қилинди

ЖАМИЯТ 01.12.2022, 11:48
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида хорижликлар билан турмуш қуриш кўп экани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида 233 559 та никоҳ қайд этилган. Шундан, 1900 та никоҳ хорижий давлатлар фуқаролари билан қайд этилган. Ўзбекистон фуқароларидан 762 нафар эркаклар ҳамда 1138 нафар аёллар хорижий давлатлар фуқаролари билан никоҳланган.

Хорижий давлатлар фуқаролари билан қайд этилган никоҳлар сони ҳудудлар кесимида:

— Қорақалпоғистон Р. – 41 та  

— Андижон вилояти – 146 та  

— Бухоро вилояти – 56 та  

— Жиззах вилояти – 36 та  

— Қашқадарё вилояти – 47 та

— Навоий вилояти – 37 та  

— Наманган вилояти – 63 та  

— Самарқанд вилояти – 231 та  

— Сурхондарё вилояти – 99 та  

— Сирдарё вилояти – 72 та

— Тошкент вилояти – 266 та  

— Фарғона вилояти – 139 та  

— Хоразм вилояти – 30 та  

— Тошкент шаҳри – 637  тани ташкил этди. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1