1

"Tayloqtumangaz" газ таъминоти идорасида газ портлаб, уч киши ногирон бўлди

ЖАМИЯТ 01.12.2022, 15:30
"Tayloqtumangaz" газ таъминоти идорасида газ портлаб, уч киши ногирон бўлди

"Tayloqtumangaz" газ таъминоти идорасида газ портлаб, уч кишини ногирон қилиб қўйди. Портлашда куйган фуқаро интернет орқали мурожаатида портлашнинг асл сабаблари яширилгани, ҳеч қандай моддий ёрдам берилмагани, ҳолат юзасидан тергов юзаки бўлгани, суд айбланувчиларнинг иштирокисиз ўтганлигини таъкидлаган.  

Олий суднинг ушбу мурожаатга муносабат кўра, ҳақиқатдан ҳам 2022 йил 18 март куни соат 15.30 да “Tayloqtumangaz” газ таъминоти бўлими биносида ёнғин келиб чиққан. Натижада ходимлар Б. Баракаев, И. Раджабов ҳамда истеъмолчилар Ш. Саидов ва А. Аҳмедов куйиш жароҳатларини олган.

Мазкур ҳолат юзасидан З. Ачилов жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг 2022 йил 30 сентябрдаги ҳукмига асосан З. Ачиловга нисбатан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан ушбу Кодекснинг 45-моддаси (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) ни қўллаган ҳолда 2 йил муддатга моддий ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда ҳар ойда ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Судланувчи З. Ачиловдан жабрланувчи Ш. Саидов фойдасига 19 133 422 сўм миқдорида моддий зарар ундирилиши белгиланган.

"Гарчанд мурожаатчи портлашнинг асл сабаблари яширилгани, ҳеч қандай моддий ёрдам берилмагани, ҳолат юзасидан тергов юзаки бўлгани, суд айбланувчиларнинг иштирокисиз ўтганлигини таъкидласа-да, судда тарафлар, яъни айбланувчи ва жабрланувчилар, уларнинг қариндошлари тўлиқ иштирок этган.

Жабрланувчиларга судланувчи З. Ачиловнинг жиноий қилмиши натижасида етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан Жиноят-процессуал кодексининг 276-моддаси (фуқаровий даъвони қўзғатиш) 5-қисмига мувофиқ фуқаровий даъво қўзғатишга ҳақли эканликлари тушунтирилганлиги маълум қилинади", - дейилади Олий суд баёнотида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1