Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида шахмат бўйича “Tata Steel India” турнири ўтказилмоқда. Мазкур мусобақада таниқли шахматчимиз, ГМ Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.
Бугунга қадар мусобақа доирасида 6 та тур баҳслари ўтказилди. Кеча, 30-ноайбр куни шахматчимиз мусобақа доирасида 3 та тур баҳсини ўтказди. Уларнинг биттасида Нодирбек ғалаба қозонган бўлса, иккита ўйинда имкониятни бой бериб қўйди.
Абдусатторов — Видит Сантош Гужрати (мағлубият)
Абдусатторов — Гукеш Д (мағлубият)
Абдусатторов — Панаяппан Сетураман (ғалаба).
Маълумот учун, Абдусатторов сўнгги тур ўйинлари олдидан 9-ўриндан жой олган. Бугун мусобақа доирасида сўнгги учта тур ўйинлари ўтказилади. Абдусатторовнинг бугунги рақиблари билан танишинг:
7-тур: Уесли Со (АҚШ)
8-тур: Шаҳрияр Мамедяров (Озарбайжон)
9-тур: Парам Магсодлу (Эрон).