Иордания Қироллигининг “Jordan Aviation” авиакомпанияси Амман ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Биринчи йўловчи чартер рейси 2022 йил 13 декабь кунига белгиланган. Рейслар ҳафтасига бир марта "Boeing 767" самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда "UZBEKISTAN AIRPORTS" компанияси маълум қилмоқда.
“Jordan Aviation” — штаб-квартираси Амманда жойлашган Иордания авиакомпанияси ҳисобланади. Компания чартер рейсларини амалга оширишдан ташқари, БМТ тинчликпарвар миссиялари учун ҳаво транспортида юкларни етказиб берувчиси ҳисобланади.






