АсосийJamiyat

Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида жойлашган хонадонлар бузилмоқда

'Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида жойлашган хонадонлар бузилмоқда'ning rasmi

Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида айрим объектлар бузилмоқда . Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Бузиш ишларига Тошкент вилояти ҳокимининг “Тошкент тумани ҳудудида Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида” ги, шунингдек, Халқ депуталари Тошкент вилояти Кенгашининг тегишли қарорлари асос қилиб келтирилмоқда. 

Қарорларга кўра, Тошкент туманининг чегара ҳудудида жойлашган 48 та турар ва нотурар жой объектлари бузилади. 

Таъкидланишича, мулкдорларга зарарни қоплаш мақсадида 66 миллард сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган.

"Чегарани мустаҳкамлаш, муҳофазасини таъминлаш мақсадида мазкур ҳудудда муҳандислик иншоотлари, тўсиқлар, чегара йўллари кўприклар ва бошқа объектлар бунёд этилади", - дейилади Матбуот хизмати хабарида.

 

 

    Бошқа янгиликлар