АсосийJamiyat

Самарқандда уйдан ота ва унинг 5 ёшли қизчасининг мурдаси топилди

'Самарқандда уйдан ота ва унинг 5 ёшли қизчасининг мурдаси топилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанднинг Каттақўрғон туманида бир вақтнинг ўзида оиланинг икки нафар аъзоси вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Тахминларда уларнинг ўлимига из гази сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳолат бўйича Бош прокуратуранинг "Darakchi.uz" маълумот беришича, Каттақўрғон туманининг Қоракўлча маҳалласи, Қоракўлча қишлоғида яшовчи 1994 йилда туғилган Қ.Х ва унинг вояга етмаган 2017 йилда туғилган фарзанди Д.Қ.нинг мурдаси 30 ноябрь куни соат 09:00 ларда, улар яшаган уйнинг хонасида топилган. Марҳумларнинг ташқи кўринишида тан жароҳатлари бўлмаган.

Туман суд-тиббий экспертиза бўлинмасининг дастлабки маълумотига кўра, Қ.Х ва қизининг ўлимига номаълум этиологикдан заҳарланиш сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.

 

    Бошқа янгиликлар