АсосийJamiyat

Бухорода ИИБ биносида  фуқаро вафот этгани айтилмоқда. Ҳолат Бош прокуратура назоратига олинди

'Бухорода ИИБ биносида  фуқаро вафот этгани айтилмоқда. Ҳолат Бош прокуратура назоратига олинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Бухорода ИИБ биносида  фуқаро вафот этган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди.

Хабарларга кўра, Бухоро вилоят Бухоро шаҳри ИИБ биносида, 1985 йилда  Вобкент туманида туғилган фуқаро Ҳ.Қ вафот этган бўлиши мумкин, бу ҳақда марҳумнинг яқинлари хабар қилган.

Уларни айтишларича марҳум машина савдоси билан шуғулланган, харидорлар билан пул бўйича муаммо келиб чиққан, ИИБ ходимлари бўлимга чақиришган. 29 ноябрь куни марҳумнинг укасига телефон қилиб, акангни олиб кет дейишган. Марҳумнинг укаси ИИБ биносига келса, акангни тез ёрдам олиб кетди дейишган.

Марҳумнинг яқинлари тез ёрдам биносига боришса, марҳум аллақачон вафот этган бўлган. Унинг танасида қийноқ ва жароҳат излари, хусусан бош қисми қаттиқ шикастланганлигини кўришган.

Ҳолатга Бош прокуратура матбуот хизмати муносабат билдирди. Маълум қилинишича, Бош прокуратура томонидан Бухорода фуқаронинг вафоти билан боғлиқ хабар ўрганилмоқда.

Натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши таъминланади, дейилган расмий муносабатда. 

    Бошқа янгиликлар