1

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида фуқаролар ўртасида можаро юз берди

ДУНЁ 03.12.2022, 15:56
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида фуқаролар ўртасида можаро юз берди

Давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида можаро юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Тожикистоннинг Сомонен қишлоғи орқали Дахма қишлоғи томон кетаётганда Қирғизистон фуқароси билан Тожикистон фуқаролари ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан ва улар қирғизларга нисбатан ҳақоратомуз сўз ишлата бошлаган. Улар ўртасида жанжал келиб чиққан.

Можаро авж олиши ва фуқароларнинг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида Қирғизистон фуқароси ов қуролидан фойдаланиб, ҳавога уч марта огоҳлантирувчи ўқ узган. Воқеа ҳолатлари ва сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида ҳозирда ИИБда йиғилиш ўтказилмоқда.

Айни пайтда Тожикистон томони бир кишининг касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар бермоқда.

Asia-Plus нашрининг ёзишича, Қирғизистон фуқаролари Тожикистоннинг Чоркуҳ маҳалласидаги Сомонен қишлоғида яшовчи фуқарони арматура билан калтаклаган. Шундан сўнг қирғиз чегарачилари Тожикистон томонига бир неча марта ўқ узган. Жароҳатланган фуқаро касалхонага ётқизилган, икки давлат чегарачилари музокаралар олиб бормоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1