1

Йўл қоидасини бузган ЙПХ ходимлари жаримага тортилди

ЖАМИЯТ 03.12.2022, 21:10
Йўл қоидасини бузган ЙПХ ходимлари жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқда "Tico"," Nexia" ва "Nexia-3" русумли автомобиль ҳайдовчилари транспорт воситаларининг оқимига қарама-қарши тарзда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

Видео Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган ЙПХ ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, қоидабузарликларни содир этилиши вақтида тегишли чора кўрилишини таъминламаган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қиламиз, дейилади расмий муносабатда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1