1

Бугун Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида қор ёғади

ЖАМИЯТ 04.12.2022, 08:25
Бугун Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида қор ёғади

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларга бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ, шимолда 2-7° совуқ бўлади. 

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Кундузи ҳарорат 0-2° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° совуқ бўлади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1