1

Президентга ваъда берган тадбиркорни бўралатиб сўкган Янги Наманган тумани ҳокими барча турдаги рағбатлантиришлардан маҳрум қилинди

ЖАМИЯТ 04.12.2022, 12:27
Президентга ваъда берган тадбиркорни бўралатиб сўкган Янги Наманган тумани ҳокими барча турдаги рағбатлантиришлардан маҳрум қилинди

Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевнинг ижтимоий тармоқларда жойланган телефон орқали ёзиб олинган аудио суҳбати қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳоким мазкур аудиоёзувда тадбиркорни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилган.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигида селектор тартибида ўтказилган йиғилишида Янги Наманган тумани ҳокими Ж.Абдуллаевга “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилиб, барча турдаги рағбатлантиришлардан маҳрум қилинди.  

- Бугун жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда, “Янги Ўзбекистон” ибораси тилга олиниб, янги босқичдаги ислоҳотларда вилоятимизнинг ҳиссаси ўз меваларини бера бошлаётган, эришаётган ютуқларимиз муҳтарам Президентимиз томонидан алоҳида эътироф этилаётган, қолаверса бизга юксак ишонч билдириб турилган бир вақтда шаҳримизни саноат, тадбиркорлик ва кичик бизнес асосий драйвер бўлган Янги Наманган тумани раҳбарининг бу ҳаракатларини асло оқлаб бўлмайди! - деган ҳоким.

Шунингдек, жорий йил давомида ижтимоий тармоқларда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, вилоят бошқармалари, тегишли ташкилотлар раҳбарларининг хатти-ҳаракатлари бўйича ёритилган масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1