Жорий йил 4 декабрь куни тахминан соат 06.15 ларда Учтепа туманида "Lacetti" йўл четидаги пиёдаларни босиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ҳақида маълумот берди.
Фожеа Учтепа тумани Фарҳод кўчаси 2-уй рўпарасида содир бўлган. 1996 йилда туғилган Р.И. бошқарувидаги давлат рақами "01 О 992 DA" бўлган "Lacetti" автомашинани бошқариб кетаётиб 1982 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги давлат рақами "01 Р 918 VB" бўлган "Nexia-3" русумли автомашина билан тўқнашиб кетган. Натижада олти нафар пиёдани уриб юборган, сўнг йўл четида ҳаракатсиз турган 1995 йилда тугилган М.В. бошқарувидаги давлат рақами "01 J 658 NA" бўлган "Matiz" автомашина билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида "Lacetti" ҳайдовчиси ҳамда тўрт нафар пиёда (1974 й.т. Н.С., 1986 й.т. М.У., 1987 й.т. Ю.Ш., 1994 й.т. Э.М.) турли даражадаги тан жароҳатлари билан РШТЁИМга ётқизилган.
Икки нафар пиёда (1960 й.т. Қ.Х., 1982 й.т. Г.Ф.) олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзгатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






