1

Қиморга оид рекламани тарғиб қилиш – ўша ишни амалга ошириш каби қаттиқ гуноҳ

ЖАМИЯТ 04.12.2022, 20:05
Қиморга оид рекламани тарғиб қилиш – ўша ишни амалга ошириш каби қаттиқ гуноҳ

"Мен телеграмда блогерлик фаолияти билан шуғулланаман. Қиморга оид рекламани тарғиб қилдим ва мўмайгина ҳақ олдим, лекин ҳаловатим йўқолди.."

Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази қуйидагича жавоб берди:

 "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Динимизда ҳаром қилинган ишга тарғиб қилиш – ўша ишни амалга ошириш каби қаттиқ гуноҳ саналади. Бунинг ортидан даромад кўриш ҳам ҳалол эмас. Шундай экан Сиз қилган ишингизга чин дилдан тавба қилинг.  

Қиморга оид рекламалардан топган даромадларингизни муҳтож ва фақирларга садақа қилинг. Шунда инша Аллоҳ Охиратдаги масъулиятдан қутулишингиз умид қилинади. Валлоҳу аълам".

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1