АсосийDunyo

Рамзан Қодировни танқид қилган чечен блогери ўлдириб кетилди

'Рамзан Қодировни танқид қилган чечен блогери ўлдириб кетилди'ning rasmi

Чеченистоннинг таниқли танқидчиси, блогер Тумсо Абдураҳмонов Швецияда ўлдирилди, деб хабар берди Чечен мухолифатининг 1ADAT телеграм канали “Европа ва Чеченистондан келган ахборотчилар” маълумотларига таяниб. Бу ҳақда "meduza" ёзмоқда

“Тумсо тунда бир гуруҳ одамлар томонидан отиб ташланган ва ҳозирда қотиллик тафсилотлари ўрганилмоқда”, — деди 1ADAT. Улар бошқа тафсилотларни келтиришмади, бироқ махсус хизматлар Тумсо Абдураҳмоновнинг укасини яширганини қайд этишди.

"Озодлик" радиосининг хабар беришича, Абдураҳмоновнинг шерикларига кўра, у 2 декабрга ўтар кечаси ўлдирилган. Нашр бошқа тафсилотларни келтирмайди. Швеция ҳуқуқ-тартибот идоралари бу борада ҳозирча изоҳ бермаган.

Декабрь ойи бошида Тумсо Абдураҳмонов алоқани тўхтатди. Ҳуқуқ ҳимоячилари унинг бедарак йўқолганини айтишган. Ўшанда ҳам блогер ўлдирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ ўша пайтда бу тасдиқланмади.

Маълумот учун: Тумсо Абдураҳмонов Чеченистон ҳукуматини танқид қилгани билан танилган. 2015 йилда у Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қариндошлари билан можарога учрагач, Россияни тарк этган. У Швецияда сиёсий қочқин мақомини олди. Чеченистонда Абдураҳмонов "Исломий давлат" билан алоқадорликда айбланмоқда. 2020 ва 2021 йилларда Абдураҳмонов ва унинг укаси Муҳаммаднинг ҳаётига суиқасд қилинган. 2021 йил декабрь ойида Тумсо Абдураҳмонов Чеченистонда унинг тўққиз нафар қариндоши ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берган эди.

    Бошқа янгиликлар