Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 5 декабрь санасидаги Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
”Республикамизда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлларда юзага келган музламалар сабабли йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 5 декабрь санасидан Тошкент автовокзалидан амалга ошириладиган барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди”, — дейилади хабарда.
Йўналишларда қатновларнинг қайта тикланиши тўғрисида қўшимча маълумот берилади.