Тошкентда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қўшма танлов ғолиблари тақдимоти бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 05.12.2022, 22:23
Тошкентда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қўшма танлов ғолиблари тақдимоти бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 декабрь куни “Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институти вакилларининг иштироки: муаммо ва ечимлар” мавзусида нодавлат нотижорат ташкилотлари(ННТлар)  вакиллари билан  мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати Darakchi.uz га маълум қилди.

Тадбирда  БМТ ТД, “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти халқаро экспертларининг фуқаролик жамиятида коррупцияни минималлаштиришга қаратилган асосий чора-тадбирлар, коррупцияга қарши курашишда ННТлар иштирокининг муҳим жиҳатлари, бу борада илғор хорижий тажрибаларга эътибор қаратилди. 

Шунингдек, ННТлар билан биргаликда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш асосида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга оид ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари кўриб чиқилди. 

Мулоқот доирасида “Фуқаролик жамияти институтларини коррупцияга қарши курашиш ва олдини олишда инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнига жалб қилиш” қўшма танлови ғолибларининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. 

Маълумот ўрнида, мазкур қўшма танлов жорий йил (17 июнь – 10 июль кунлари давомида) Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва БМТ ТД томонидан “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” ва “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш агентлиги ролини ошириш учун фуқаролик маконини, аёллар ва ёшлар овозини мустаҳкамлаш”лойиҳалари доирасида ташкил этилди. Унда 9 та ННТ ғолиб деб топилди ва коррупцияга оид лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1