Путин портлашдан кейин қайта тикланган Қрим кўпригига борди (видео)

ДУНЁ 05.12.2022, 22:41
Путин портлашдан кейин қайта тикланган Қрим кўпригига борди (видео)

Владимир Путин Қрим кўпригининг қайта тикланган автомобиль қисми бўйлаб машина ҳайдаб, қурувчилар билан суҳбатлашди. Президентга Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин ҳамроҳлик қилди.

Президент кўприкни кўздан кечирар экан, уни мукаммал ҳолатга келтириш бўйича топшириқ берди.

“Биз ўнг томонда кетяпмиз. Кўприкнинг чап томони, мен тушунганимдек, иш ҳолатида, аммо шунга қарамай, уни тугатиш керак. Сиз уни идеал ҳолатга келтиришингиз керак",—деди Владимир Путин.

"Агар сиз кўрсатма берсангиз, биз уни ҳам худди шундай ҳолатга келтирамиз",–Марат Хуснуллин.

Маълумот учун, теракт оқибатида иншоотлар сувга қулаган Қрим кўпригининг ўнг томонидаги йўлаклардан бири бўйлаб автомобиллар ҳаракатга келтирилди. Рамкаларни алмаштириш учун икки ойдан камроқ вақт кетди.

Аввалроқ автомобиллар учун яна иккита йўлак очилган эди. Кўприкда фақат транспорт воситаларига рухсат берилади. Юк машиналари паромларда ёки айланма йўллар билан ташилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+11.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11342.59
USD 25.53
12212.57
EUR -156.98
160.74
RUB -0.21
1