1

Бухорода имтиҳонсиз "права" олиб бермоқчи бўлган ўқитувчилар пора билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 06.12.2022, 14:42
Бухорода имтиҳонсиз "права" олиб бермоқчи бўлган ўқитувчилар пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходимлари ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

“Б.Р.” автомактаб ўқитувчиси Б.Ҳ. ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотининг Вобкент туман бўлими ўқитувчи-механиги Ж.С. фуқаро А.А.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишлари эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1