1

Самарқандда фуқаро қадимий қозондан 29 йил рўзғорда фойдаланиб келган

ЖАМИЯТ 06.12.2022, 15:50
Самарқандда фуқаро қадимий қозондан 29 йил рўзғорда фойдаланиб келган

Самарқанд вилояти Паяриқ туманидан сакларнинг икки минг йиллик бронза қозони топилди. 

Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси бош муҳофизи Маҳмудхон Юнусовнинг маълум қилишича, аслида ушбу ноёб ашё бундан 29 йил олдин топилган. Фақат уни топиб олганлар унинг ноёблигини билишмаган ва уй –рўзғор ишларида фойдаланиб келишган. 

Қозоннинг баландлиги 37 см, оғиз қисмининг диаметри 52 см.ни ташкил этади. Қозон Еттисув воҳаси сак қабилаларига оид бўлиб, милоддан аввалги II-I асрларга мансубдир.

Ушбу қозон 1993 йилда паяриқ тумани Муҳаммади қишлоғи фуқароси ўша вақтда мактабда директор бўлиб фаолият юритган Анвар Шоғдоров томонидан Қароқчи тоғи ва Тешиктепа археологик ёдгорлиги оралиғидаги адирдан канал қазиш вақтида топиб олинган. Ушбу ҳудудда бронза қозонларнинг аниқланиши биринчи марта эмас. Қароқчи тоғининг Қўшработ туманидан ўтган қисми ён бағрида жойлашган Сирлибойтепадан, паяриқ туманидаги Кўктепа археологик ёдгорлигидан ҳам сакларга оид бронза қозонлар топилган. Шунингдек, 2017 йилда Каттақўрғон туманининг Оқтов тоғларига туташ Йилқиҳайдар қишлоғидан ҳам маҳаллий аҳоли томонидан топилган сакларнинг бронза қозони музей-қўриқхонага топширилган.

Бронза қозонлар бугунга қадар Шимолий Хитойдан то Дунай дарёси бўйигача бўлган ҳудудларнинг деярли барча ерида топиб ўрганилган бўлиб, қозонларни саклар, скифлар, сармат ва савроматлар каби кўчманчи қабилаларнинг дегрез усталари минг йиллар давомида қуйиб келишган ва қимматбаҳо буюм сифатида қадрлашган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1