Россиянинг 74 ҳудудида чўчқа гриппи тарқалди

ДУНЁ 06.12.2022, 17:40
Россиянинг 74 ҳудудида чўчқа гриппи тарқалди

Россия Федерациясида чўчқа гриппи аниқланган субъектлар сони 74 тага етди. Бу ҳақда Роспотребнадзор матбуот хизмати хабар берди. 

Департаментнинг қайд этишича, 29 ноябрь куни чўчқа гриппи аниқланган субъектлар сони 55 тани ташкил қилган. 

“Россия Федерациясининг 74 та субъектида чўчқа гриппи деб аталадиган касаллик аллақачон аниқланган”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш ўтган ҳафтада аввалгисига нисбатан 23,3 фоизга ошган. Россияда 72,4 миллиондан ортиқ киши ёки мамлакат аҳолисининг 49,5 фоизи гриппга қарши эмланган. 

Мутахассисларнинг қайд этишича, бу касалликни анъанавий грипп турларидан аломатлари орқали фарқлаш қийин. Чунки юқори тана ҳарорати, томоқ, бош ва мушаклардаги оғриқлар, йўтал, ҳолсизлик, безовталик каби симптомлар ҳар иккисига ҳам хос. Шу боис аниқ ташхис қўйиш учун махсус ПЗР тестлари талаб этилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1