1

Эндиликда ишга қабул қилишдаги суҳбат жараёнида инсон омили камайтирилади

ЖАМИЯТ 06.12.2022, 19:58
Эндиликда ишга қабул қилишдаги суҳбат жараёнида инсон омили камайтирилади

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан давлат органлари ва ташкилотларидаги кадрлар бўлинмалари раҳбарлари иштирокида онлайн очиқ мулоқот ташкил этилди.  Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати Darakchi.uz га маълум қилди. 

Маълум бўлишича, эндиликда суҳбат босқичида ҳам инсон омили минималлаштирилади. Бу борада Агентлик иккита янгиликни барча давлат органларида жорий этмоқда:

  • Суҳбат жараёнида номзодларга берилаётган саволлар вазнининг тенг бўлишини таъминлаш мақсадида барча саволлар ягона платформада тасодифий танлаш (рэндом) дастури орқали берилади.
  • Танлов комиссияси аъзолари томонидан суҳбат жараёнида номзодларни онлайн баҳолаш йўлга қўйилади.

Очиқ мулоқот давомида вазирлик ва идоралар кадрлар бўлинмалари раҳбарларига ушбу тизимлар билан ишлаш тартиби батафсил тушунтириб берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1