1

Ҳуқуқий тарғибот аълочилари аниқланди

ЖАМИЯТ 06.12.2022, 20:55
Ҳуқуқий тарғибот аълочилари аниқланди

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда  жамоатчилик фаоллари “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.   

Жумладан:

️Бурханов Кутбидин Нукритдинович – Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;

️Артикова Светлана Баймирзаевна – Бош прокурор ўринбосари;

️Беков Ихтиёр Рустамович – Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири – юридик фанлар доктори, профессор;

️Нарзиев Отабек Саъдиевич – Тошкент давлат юридик университети, Халқаро хусусий ҳуқуқ кафедраси профессор вазифасини бажарувчиси – юридик фанлар доктори, доцент;

️Алимов Боту Бабирович – Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти мудири;

️Абдуллаева Умида Хазратовна – Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи;

️Карабаев Даврон Шавкатович – “UzReport” телеканали ахборот хизмати директори;

️Ҳожиев Фарҳод Жумабоевич –  “O‘zbekiston 24” телеканали гуруҳ бош муҳаррири;

️Аъзамов Қуддус Аъзамович – “O‘zbekiston” телеканали “Жамоатчилик фикри” муҳарририяти бош муҳаррири;

️Джумамуратов Акмал Аллаярович – “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази Веб-ресурслар билан ишлаш бўлими бошлиғи;

️Каттаева Дилдора Муртазажоновна – Навоий вилоят адлия бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маслаҳатчиси;

️Зиёхонов Жамшидхон Масъудхон ўғли – “Subyektiv” лойиҳаси муаллифи;

️Хидиров Қобил – “davletovuz” телеграм канали асосчиси, блогер;

️Ахмедов Баходиржон Мўминжон ўғли – ҳуқуқшунос, блогер.

 Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони асосида таъсис этилган.

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1