Бугун республиканинг 6 та вилоятида қор ёғади

ЖАМИЯТ 07.12.2022, 08:02
Бугун республиканинг 6 та вилоятида қор ёғади

"Ўзгидромет" 7 декабрь куни республиканинг 6 вилоятида қор ёғишини прогноз қилмоқда. 

Унга кўра, бугун кундуз куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда қор ёғади. Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Сурхондарё вилоятида кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° совуқ, шимолда 4-9° совуқ бўлади. 

Пойтахтимизда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳарорат 0-2° совуқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° совуқ бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1