Ўзбекистонда 454 нафар фуқаронинг банк карталари бошқарувини қўлга киритиб, катта миқдорда пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

ЖИНОЯТ 07.12.2022, 11:07
Ўзбекистонда 454 нафар фуқаронинг банк карталари бошқарувини қўлга киритиб, катта миқдорда пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Катта пул маблағларини ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ киберхавфсизлик маркази хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи Н.М., ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида номаълум шахс фейк хабар орқали унинг банк картаси бошқарувини қўлга киритиб, жами 2.780.000 сўм пулларини ечиб олганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни бир гуруҳ шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб содир этганлиги аниқланган. Жиноий гуруҳ аъзолари Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, муқаддам ЖКнинг 168-моддаси билан судланган, 2006 й.т., А.А. ва унинг акаси 2001 й.т., А.Ш., Бухоро вилояти Когон туманида яшовчи, Тожикистон Республикасида 1985 й.т., Н.Б. ва унинг ўғли 2006 й.т., Б.Д. эканлиги маълум бўлди.

Гуруҳ сохта ҳаволалардан фойдаланиб, телеграм мессенжеридаги гуруҳ ва каналларда ёлғон хабарларни тарқатиб жами 454 нафар фуқаронинг банк карталари бошқарувини қўлга киритиб жуда кўп миқдордаги пулларни ўзлаштирган.  

Гуруҳ аъзоларига нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+5.97° app.небольшой дождь
Валюта курси
11269.82
USD -31.77
12205.22
EUR -115.77
159.78
RUB -2.8
1