АсосийJamiyat

Қашқадарёда кадастр ходимлари 11 ой ичида 1 800 дан зиёд қонун бузилиш ҳолатларини аниқлашди

'Қашқадарёда кадастр ходимлари 11 ой ичида 1 800 дан зиёд қонун бузилиш ҳолатларини аниқлашди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг ўтган 11 ой даври мобайнида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ушбу ер участкаларида ноқонуний иморат қурилишига оид 1 807 та ҳолатда 1 679,2 гектар ер майдонида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси туман-шаҳар бўлимлари томонидан ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаган шахсларга 1807 та ёзма кўрсатмалар юборилган.

Вилоятда ер қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида ер қонунбузилиш ҳолатларининг 890 таси яъни 1 454,3 гектари (86,6%) жойнинг ўзида бартараф этилган.

Юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 2 421 нафар қонунбузар шахсларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан жами 17 млрд 535 млн 600 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.

Фуқаролик ишлари бўйича судларга ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисида 795 та (202,0 гектар) даъво аризалари киритилиб, шундан 430 таси қаноатлантирилган 291 та даъво аризалари ҳозирги кунда кўриб чиқиш жараёнида.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда қонун бузилиш ҳолатлари Яккабоғ туманида 203 та ҳолатда 27,3 гектар. Қамаши туманида 173 та ҳолатда 82,6 гектар, Қарши туманида 170 та ҳолатда 23,9 гектар, Косон туманида 147 та ҳолатда 1 171,3 гектар ва Касби туманида 152 та ҳолатда 120,6 гектарни ташкил қилади.

    Бошқа янгиликлар