Электр таъминотида чекловларни киритишда белгиланган тартибларга риоя этмагани учун бир неча мансабдор ҳайфсан олди

ЖАМИЯТ 07.12.2022, 20:32
Электр таъминотида чекловларни киритишда белгиланган тартибларга риоя этмагани учун бир неча мансабдор ҳайфсан олди

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исакулов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Рўзиқул Райимов, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” филиали директори Анвар Музапов ва “Тошшаҳарнур” ДУК директори Умидбек Ражабовга ҳайфсан берилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, бугун Энергетика вазирлигида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, прокуратура органлари ҳамда тизим корхоналари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича тузилган махсус штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган.

Йиғилишда махсус штаб ташкил этилганига қарамай, жойлардаги ҳудудий штабларнинг фаолияти талаб даражасида ташкил этилмаганлиги айтилган.

Вазирлик берган хабарга кўра, айрим масъул раҳбарларнинг долзарб муаммоларни тезкорлик билан бартараф этишда ишларни тўғри ташкил қилмаётганлиги, бунинг натижасида тизимда кўплаб техник носозликлар содир бўлаётгани, энергия тежамкорлик масалаларида камчиликларга йўл қўйилаётгани ҳамда электр таъминотида чекловларни киритишда белгиланган тартибларга риоя этилмаётгани истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлиги қаттиқ танқид қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+11.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11342.59
USD 25.53
12212.57
EUR -156.98
160.74
RUB -0.21
1