1

Қаршида пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган ҳайдовчи топилди

ЖИНОЯТ 07.12.2022, 21:59
Қаршида пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган ҳайдовчи топилди

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида пиёдалар ўтиш йўлагида Cobalt 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Республика ЙҲХХнинг хабар беришича, қизни уриб қочган ҳайдовчи топилган.

Хабарда айтилишича, шу йилнинг 5 декабрь куни соат 20:00 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, "Насаф" кўчасида "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Натижада пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида "Cobalt" автомобили ҳамда ҳайдовчиси топилди. 

Мазкур ЙТҲ юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1