1

Ўзбекистон Россия ва Қозоғистон билан газ иттифоқи тузиш ғоясидан воз кечди - Reuters

ЖАМИЯТ 08.12.2022, 14:52
Ўзбекистон Россия ва Қозоғистон билан газ иттифоқи тузиш ғоясидан воз кечди - Reuters

Ўзбекистон газ эвазига ҳеч қачон сиёсий шартларга рози бўлмайди, Россия билан газ етказиб бериш бўйича келишув, агар у тузилса, ҳали иттифоқчилик дегани эмас. Бу ҳақда республика энергетика вазири, бош вазир ўринбосари Жўрабек Мирзамахмудов маълум қилди, дея хабар беради Reuters.

“Россия билан газ шартномаси тузилган тақдирда ҳам бу иттифоқ дегани эмас... Агар бошқа давлатдан газ импорт қилсак, фақат тижорат олди-сотди шартномаси асосида ҳамкорлик қиламиз. Биз газ эвазига ҳеч қачон сиёсий шартларга рози бўлмаймиз”, - дейди у.

Ҳозир Россия газини Қозоғистон орқали ўтадиган қувур орқали етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда, бироқ бу иттифоқ эмас, балки “техник шартнома”дир, дея қўшимча қилди бош вазир ўринбосари.

"Айни пайтда Ўзбекистонда газ тақчиллиги кузатилмоқда, бунинг натижасида республика 6 миллион кубометр газ экспортини тўхтатишга мажбур бўлди", деди Мирзамахмудов.

28 ноябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Владимир Путиннинг Москвадаги музокаралар чоғида “газ соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун” Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида иттифоқ тузиш таклифини эълон қилди. 29 ноябрь куни Токаевнинг матбуот котиби гап “Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлари орқали ташиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш” мақсадида “уч томонлама газ иттифоқи”ни яратиш ҳақида кетганини айтди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1